Opel ва Chevrolet Россияда автомобилларни чегирма билан сотишга қаратилган давлат дастурида энди иштирок этмайди, деб хабар бермоқда «РБК». Бунга иккала бренднинг ҳам эгаси ҳисобланган General Motors дастурда иштирок этишдан бош тортиши сабаб бўлган.
Энди давлат дастури доирасидаги чегирма комсерннинг фақат GM АвтоВаз заводида чиқариладиган Chevy Niva автомобили учун амал қилади. Март ойида GM Россияда йил охиригача Opel ва Chevrolet автомобиллари сотувини тўхтатишини эълон қилгач, давлат дастуридаги иштирокига ҳам якун ясалаётгани айтилган.
Утилизация ва trade-in давлат дастури Россия бозорида автомобиль сотиш ҳажми кескин камайган шаротида амалга оширилмоқда. Дастур янги машина сотиб олиш вақтида унинг туридан қатъий назар 40 минг рублдан 350 минг рублгача чегирма берилишини кўзда тутади. Россия ҳукумати ушбу дастур учун 10 миллиард рубль ажратган ва яна 5 миллиард рубль ажратишга ваъда берган. Ҳозиргача дастур доирасида 100 мингдан ортиқ автомобиль сотилган.
Изоҳ (0)