Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2015 йилнинг 27 май куни Ал-Қувайт шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ияд Амин Мадани билан учрашди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
Мазкур учрашув ИҲТга аъзо давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдаги сессиясидаги иштироки доирасида бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги Ўзбекистоннинг бўлажак раислиги ва 2016 йили ТИВКнинг навбатдаги сессиясисини ўтказиш билан боғлиқ амалий масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)