Россиялик баҳодирлар ўйини устаси Эльбрус Нигматуллин оғирлиги 30 тонна келадиган икки қаватли уйни уч метрга тортиб, навбатдаги жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар бермоқда ТАСС.
https://www.youtube.com/watch?v=navnooZoVAw
Рекорд Челябинск шаҳри марказида ўрнатилди. Икки қаватли ёғоч уй рельсларга ўрнатилди ва махсус арқонлар ёрдамида баҳодирнинг орқасига боғланди. Бир дақиқа ичида у уйни уч метрга силжитди.
Шунингдек, Нигматуллин 700 килораммлик туяни кўтариб, 32 тонналик иккита автобусни, 760 тонналик кемани ва 195 тонналик Ан—124 самолётини силжитиб ҳам рекордлар қўйган.
Изоҳ (0)