Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэнинг таклифига биноан 27 май куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Аввал хабар берилганидек, олий даражадаги учрашувлар чоғида ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни изчил ривожлантириш истиқболлари, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама этилади.Президентимиз Корея Республикаси ҳукумати ва парламенти, етакчи иқтисодий ва молия тузилмалари раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказади.
Ташриф якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг қўшма декларацияси қабул қилиниши, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.
Изоҳ (0)