Миср суди саккиз нафар жангарини 2014 йилда Нил дарёси дельтасида етти нафар аскарни ўлдирганликда айбдор деб топиб, ўлим жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Шунингдек, уларга террорчилик ташкилотига аъзолик ва қуролга эгалик қилиш айблари ҳам қўйилди. Ҳукм кучга кириши учун у Миср олий муфтийси Шавқи Аллам томонидан тасдиқланиши лозим.
Маҳкумлар орасида таниқли жангарилардан Адель Хабара ҳам бор. У бунгача 2013 йил август ойида Исроил билан чегара яқинида 25 нафар полициячининг ўлимига сабаб бўлган ҳужумни уюштирганликда айбланиб 2014 йил декабрь ойида ҳам ўлим жазосига маҳкум қилинган.
Изоҳ (0)