Белоруссиянинг «Справедливий мир» сўл партияси жорий йилда бўлиб ўтиши кутилаётган президентлик сайловида ўз раиси Сергей Калякиннинг номзодини илгари сурмоқчи, деб хабар берди «Белорусский партизан».
Бундай қарор партиянинг Минскда бўлиб ўтган XVIII ҳисобот-сайлов съездида қабул қилинган. 1994 йилдан буён партияни бошқариб келаётган Калякин 2001 йилда ҳам президентлик учун курашишга уриниб кўрган, бироқ номзодлик учун етарлича имзо тўплай олмаган.
Белоруссияда президентлик сайлови 20 ноябргача бўлган вақтда ўтказилиши лозим. Ҳозирча сайловда иштирок этиш истагини Либерал-демократик партия етакчиси Сергей Гайдукевич, Бирлашган фуқаролар партияси етакчиси Анатолий Лебедко, «Франциск Скорина номидаги белорус тили жамияти» раисининг биринчи ўринбосари Елена Анисим ва Белоруссия Социал-демократик партияси вакили Татяна Короткевич билдирган.
Изоҳ (0)