Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сифатидан ҳайдовчи ва йўловчилар норози бўлган Самарқанд ва Навоий шаҳарлари ўртасидаги автомобиль йўлларини таъмирлашга 1,8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».

Архив. Фото: 12news.uz

Архив. Фото: 12news.uz

«Ўзавтойўл» давлат акциядорлик компанияси маълумотига кўра, 25 апрелдан 20 майгача «Олма-ота−Бишкек−Тошкент−Термиз» (М-39) халқаро автомобиль йўлининг 1037−1113-километрларида, «Самарқанд−Бухоро−Туркманбоши» автойўлининг 0−147-километрларида, Самарқанд ҳалқа автомобиль йўли (М-37а) нинг 33−46-километрларида жорий таъмир ўтказилган.

Бу йўллар Самарқанд вилоятининг Булунғур, Жомбой, Ургут, Самарқанд, Оқдарё, Иштихон, Каттақўрғон, Нарпай, Пахтачи туманлари, шунингдек Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари орқали ўтган. Ҳозирда «Самарқанд−Жума−Каттақўрғон» (4Р-46) автойўлининг 0−49-километрларида, шунингдек Салмарқанд ва Шаҳрисабз орасидаги йўлнинг 20 километрида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ногиронлиги бор болага мурожаат қилинганидан қатъи назар нафақа тайинланади
Маҳаллий
Ўзбекистонда жинсий зўравонлик учун жазо чоралари кучайтирилмоқда
Маҳаллий
Амударёда янги қурилаётган темирйўл кўпригининг бир қисми қулаб тушди