Forbes журнали томонидан эълон қилинган Россиянинг энг бой шахслари рейтингида «Альфа Групп» эгаларидан бири Михаил Фридман 15,8 миллиард доллар билан биринчи ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
15,1 миллиард долларга эга «Интеррос» президенти Владимир Потанин иккинчи ўринга тушган бўлса, «НОВАТЭК» раҳбари Леонид Михельсон 14,7 миллиард доллар билан учинчи ўринни эгаллаган.
Бир неча йил ушбу рейтингни бошқарган асли ўзбекистонлик Алишер Усмонов 14,6 миллиард доллар билан тўртинчи ўринда қайд этилди. Март ойидаги рейтингда Потанин биринчи, Фридман иккинчи ўринда кўрсатилган эди.
Изоҳ (0)