«Локомотив» клуби ҳимоячиси, ўзбекистонлик Виталий Денисов Россия Кубоги финалидаги ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
«Бошдан кечираётган ҳиссиётларимни тил билан ифодалашга ожизман. Бу ҳаётимдаги энг муҳим воқеалардан бири. Ҳаммаси жуда қийин бошланди. Менинг қўпол хатоимдан кейин гол ўтказиб юбордик.
Аммо биз таслим бўлганимиз йўқ. Черевченко катта ёрдам берди, у ўйинга тегишли ўзгартиришлар кирита олди ҳамда биз ғалаба қозондик!», − дейди Денисов.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" Кубок финалида "Кубан" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида 6 марта мазкур совринни қўлга киритди.
Изоҳ (0)