Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Фаррух Дўстов Париж шаҳрида старт олган «Катта Дубулға» туркумига кирувчи йилнинг иккинчи нуфузли мусобақаси – «Ролан Гаррос», яъни Франция Очиқ чемпионати саралаш босқичида омадсизликка учради, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Саралаш баҳсларида 23-рақам остида таснифланган ўзбекистонлик спортчи илк даврадаёқ австралиялик Люк Савeлига уч сет натижасига кўра имкониятни бой бериб қўйди.
Таққослаш учун, Дўстов дунё рейтингида 130, Савeли эса 222-ўринни эгаллаб турибди. Энди асосий тўр баҳсларида биргина Денис Истоминга мухлислик қиламиз.
Изоҳ (0)