Forbes рўйхатида 25-ўринда турадиган америкалик инвестор Карл Айканнинг твити Apple акциялари нархини 1,1 фоизга ёки 8,35 миллиард долларга оширди, деб хабар қилади «Газета.ru».
18 май куни Айкан компания акцияларининг ҳақиқий баҳоси биргина қимматбаҳо қоғоз учун 240 долларни ташкил этиши кераклигини таъкидлаганди.
Forbes маълумотларига кўра, 2014 йил охирига келиб Apple акцияларининг 0,9 фоизи Айканга тегишли бўлган. Демак, Айкан твит орқали 75,9 миллион доллар ишлаб олган.
CNBC телеканали Apple активларини назорат қилиш орқали Айканнинг умумий даромади 3,4 миллиард долларга ошганини қайд этди. Айкан Apple’га биринчи марта 2013 йил 13 августида инвестиция киритганди.
Изоҳ (0)