Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ака-сингил Аҳрор Низамов ва Моҳидил Низамова Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган халқаро танлов ғолибларига айланди. Бу ҳақда «Дарё»га мобил мухбир Маҳмуд Низамов маълум қилди.
Аҳрор ва Моҳидил 2015 йилнинг 5−9 май кунлари Сочи шаҳрида бўлиб ўтган «Санъат дунёни бирлаштиради» номли халқаро фестивалда иштирок этиб, 1-даражали ғолиб бўлиб қайтган.
Қайд этилишича, истеъдодли ёшлар 2014 йилнинг 14−21 июнь кунлари Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтган «Ўрта ер денгизи афсонаси» халқаро фестиваль-танловида ҳам ғолиб бўлган.
Изоҳ (0)