Ўзбекистонлик хонанда Муниса Ризаеванинг икки қўшиғи қозоғистонлик ва кавказлик хонандалар томонидан кўчирилди, деб хабар бермоқда «Sayyod.com».
Муниса Ризаеванинг «Секин-аста» қўшиғи қозоқ тилида аслига деярли бирга-бир тарзда фақатгина қозоқ тилида қайта куйланган. Жан Аҳмадиев ва Индира томонидан «Шектен аспа» номи билан куйланган қўшиқнинг асл муаллифи кўрсатилиб cover тури сифатида ёзиб қўйилган.
https://youtu.be/wNnlZmeiUhE
Кавказ тарафларда эса Айшат Айсаева исмли қўшиқчи Муниса Ризаеванинг рус тилидаги «Убеги» қўшиғини «Убегай» деб деярли айнан ҳолатда қайта куйлаган.
https://youtu.be/RKpB2uLeDv0
«Sayyod.com»нинг қайд этишича, юқоридаги плагиатнинг ҳар икки ҳолати юзасидан Муниса Ризаева фақатгина хурсанд эканлигини билдирган.
Изоҳ (0)