Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Маданият ва маърифат» телеканалида эфирга узатилган инглизча савол-жавоб кўрсатувидаги бир саволда иккита хато топилди. Бу ҳақда Facebook’даги StudentLife.uz саҳифасида маълум қилинган.
Савол экранга чиқарилгани акс этган фотосурат келтирилган бўлиб, унда «He is ... note-book, but I can’t find ...» кўринишидаги гап берилган ва нуқталар ўрнини тўлдириш учун тўртта вариант берилган. Қайд этилишича, савол қилиб берилган жумладаги «note-book» сўзи аслида «notebооk» (ўзбекча дафтар) кўринишида қўшиб ёзилади. Шунингдек, ушбу предметни кўрсатиш учун келтирилган «Hе» олмоши фақат жонли объектлар учун ишлатилади.
Суратга изоҳ қолдирганларнинг аксарияти ушбу ҳолатни кулгу билан қабул қилган. Ушбу саволга жавоб бериши керак бўлган иштирокчи саволнинг ўзи нотўғри эканлиги туфайли тўғри жавобни топа олмагани тахмин қилинган. Саволни китобдан кўчириш вақтида хатоликка йўл қўйилгани қайд этилган.
Изоҳ (0)