«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду 2015 йилда аввалги тўпурарлик қобилиятини намойиш эта олмаяпти, деб ёзади «Uff.uz».
Португалиялик футболчи жорий мавсумда «Реал» таркибида 55 та гол киритган. Бу голлардан 32 таси 2014 йилда ўтказилган 25 та ўйинга тўғри келса, янги йилдан сўнг 27 учрашувда майдонга тушган ҳужумчи 23 та гол киритган. Шу тариқа Роналдунинг тўпурарлик қобилияти ҳар бир учрашувда ўртача 1,28 та гол киритишдан, 0,85 та голга қадар тушиб кетган.
Шунга қарамай Роналдунинг «Реал»даги голлари сони 307 тага этди ва у бу борада Алфредо Ди Стефанога етиб олди. Шунингдек у Чемпионлар лигасида қаторасига тўрт мавсум 10 тадан кўп гол ура олган илк футболчига айланди.
Изоҳ (0)