Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Хитойга ташрифи чоғида иккала мамлакат ўртасида умумий қиймати 22 миллиард долларлик иқтисодий шартномалар имзоланди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Ҳужжатлар муқобил энергия манбалари, молия, порт инфратузилмаси қурилиши ва саноат паркларини яратиш соҳаларини қамраб олган. Музокаралар асосан инвестиция бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ва чегара муаммолари мавзуларида олиб борилди.
Моди Хитойда уч кун мобайнида ХХР раиси Си Цзиньпин ва Давлат кенгаши раҳбари Ли Кэцян билан учрашди. 16 май куни Ҳиндистон ҳукумати раҳбари Шанхайда иккала мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашади.
Изоҳ (0)