Халқаро валюта жамғармасининг жаноб Ражи Алмарзоки раҳбарлигидаги миссияси 2015 йилнинг 29 апрель – 12 май кунлари IV Моддага мувофиқ, 2015 йилги маслаҳатлар ўтказиш учун Тошкентда бўлди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Ражи Алмарзокининг миссия иши якунлари тўғрисида баёнотида жумладан қуйидаги рақамлар келтирилган:
«Ўзбекистон иқтисодиёти Европа ва Россиядаги иқтисодий фаолликнинг сустлиги, шунингдек, нефть нархи пастлиги билан ифодаланадиган мураккаб ташқи шароитда ҳам ўз барқарорлигини намоён этмоқда. 2014 йилда иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари 8,1 фоизни ташкил этди ва бундай юқори ўсиш суръатлари сақланиб қолди. 2015 йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулот 7,5 фоиз ўсди.
Давлат томонидан катта ҳажмда инвестициялар сарфланаётгани ва газ экспортини Россиядан Хитойга қайта йўналтириш стратегияси ушбу босқичда мамлакат иқтисодиётини минтақанинг бошқа давлатларида рўй бераётган секинлашишдан ҳимоя қилди. Ташқи иқтисодий мавқе мустаҳкамлигича қолмоқда, аммо жорий операциялар ҳисоб-китоби бўйича профицит ҳажми камайган».
Изоҳ (0)