Украина президенти Пётр Порошенко ўз ҳузурида маслаҳатчи органга айланадиган халқаро Ислоҳотлар кенгашининг таркиби тўғрисидаги қарорни тасдиқлади, деб хабар бермоқда ТАСС.
Ҳужжатга биноан, кенгашга раҳбар этиб Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили тайинланган. Шунингдек, кенгаш таркибига Европа иттифоқи давлатларининг қатор собиқ вазирлари, АҚШ сенатори Жон Маккейн ва Европарламент аъзоси Яцек Сариуш−Волский кирган.
Эслатиб ўтамиз, Михаил Саакашвили 2013 йил ноябрда янги президент Герогий Маргвелашвили инаугурациясидан бир неча кун олдин Грузияни тарк этган бўлиб, шундан кейин унга нисбатан мамлакатда бир нечта айбловлар эълон қилинган. Украина уни Грузияга топширишдан бош тортиб келмоқда.
Изоҳ (0)