Келаси ҳафта охиридан бошлаб Москвада барча хоҳловчилар учун мобил масжид иш бошлайди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
Қозон компанияси лойиҳаси раҳбари Айрат Қосимовнинг сўзларига кўра, мобил масжид автобус кўринишида бўлиб, ичида таҳоратхона ва олти−етти кишини сиғдира оладиган кичик намозхона жойлашган.
Масжидни кўрсатилган жойга чақириш учун, интернет орқали ариза қолдириш зарур. Қайд этилишича, мобил масжид хизматларидан бепул фойдаланиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)