АҚШда электр заряди ёрдамида оғриқни блоклаб қўювчи ақлли Cur пластири 2015 йил қишидаёқ сотувга чиқиши мумкин, деб хабар бермоқда «TJournal.ru».
Мослама оғриқли жойга қўйилгач, у электр заряди орқали асаб тизимини мияга оғриқ ҳақида хабар бермасликка ундайди. Агар мия жароҳат ёки лат жойидаги асаб ҳужайраларидан маълумот олмаса, оғриқни «рўйхатга олмайди». Юбориладиган зарйда миқдорини мосламанинг ўзидаги тугма ёки мобил дастур орқали бошқариш мумкин.
Cur сайтида смарт-пластирни 159 доллар эвазига (нархи 149 доллар, етказиб бериш 10 доллар) олдиндан буюртма бериш мумкин. Жўнатмага қувватлантириш қурилмаси ва хоҳишга қараб рангини танлаш мумкин бўлган ғилоф ҳам киради. Буюртмалар ихтирони серияли ишлаб чиқаришга тегишли муассаса рухсат берсагаина амалга оширила бошлайди.
Изоҳ (0)