ПФЛ Ўзбекистон Олий лигаси 9-тур баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар номини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Ушбу турда 16 май куни «Андижон» жамоаси ўз майдонида «Навбаҳор»ни қабул қилади. Водий дербисини бошқариш зиммаси Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига юклатилди.
Эрматовга қанотларда доимгидек Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Учрашув назоратчи ҳаками этиб Алишер Абдуллаев тайинланди.
Изоҳ (0)