Таиланд суди руҳий касалликдан азият чекувчи 65 ёшли аёлни қиролнинг портретини ҳақорат қилганликда айбдор деб топиб, бир йилга озодликдан маҳрум этди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Қайд этилишича, ҳодиса 2012 йил Бангкокда содир бўлган. Дастлаб касаллиги туфайли аёлга шартли жазо тайинланган. Бироқ якунда аппеляция муассасаси буни ҳақиқий жазога алмаштирди.
«Судланувчининг ўзини тутиши даҳшатли. Унинг ҳаракатлари атрофдагиларга ўрнак бўлмаслиги лозим», − деди судья.
Изоҳ (0)