Мексиканинг Чиуауа штати ҳудудида номаълум қуролланган шахслар томонидан енгил двигателли самолётни уриб туширилди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
Самолёт Урике шаҳри яқинида қулаган. Оқибатда беш киши ҳалок бўлган. Самолёт ичида кимлар бўлгани маълум қилинмаган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, енгил двигателли Cessna 206 самолётини уриб туширган қуролланган шахслар қўшни Синалоа штатидаги жиноий тўдалардан бирининг аъзолари бўлган.
Изоҳ (0)