Россиянинг «Лукойл» компанияси «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Қандим – Илк газ» лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятидаги Шимолий Шоди участкаси ва Қувачи−Олот конида иккита газни олдиндан тайёрлаш мажмуасидан синов учун фойдаланишни бошлади, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Умумий қуввати йилига 2,2 миллиард кубометрни ташкил қилувчи қурилмалар 34 та пунктдан табиий газни қабул қилиб, тайёрловдан кейин хомашёни Муборак газни қайта ишлаш заводига жўнатади.
«Қандим – Илк газ» лойиҳасини амалга ошириш учун 170 километрлик электр узатиш линияси, 180 километрлик ўрта ва юқори босимли қувурлар, 237 километр оптик тўлқинли алоқа линияси, 150 километр автомобиль йўли ва сув ҳавзалари устидан 7 та автомобиль кўприги қурилган.
Изоҳ (0)