Жанубий Кореядаги ҳарбий лагерда содир бўлган отишма оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди ва тўрт киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
Ҳодиса 13 май куни Сеулда жоялшган Жанубий Корея армияси машғулотлар лагерида содир бўлган. Отишмани лагерь ҳудудида ўқ отишни бошлаган захира ҳарбийларидан бири бошлаган.
Жанубий Корея армияси маълумотларига кўра, шундан кейин эркак ўз жонига қасд қилган. Бу ишларга уни нима ундагани маълум эмас.
Изоҳ (0)