Интернетда Хитойдаги маҳаллий хорлардан бири саҳна билан бирга қулагани акс этган видео тарқалди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
https://www.youtube.com/watch?v=aKbo45Ji6vg
Ҳодиса Гуйчжоу провинциясида жойлашган Бицзи шаҳридаги театрлардан бирида содир бўлган. Бош репетиция чоғида устида 80 кишилик хор бўлган саҳна синиб, қулаб тушган.
Репетицияга кеч қолган уч нафар вокал ижрочиси қўшилгач, саҳна бунча миқдордаги одамни кўтара олмаган. Натижада саккиз киши жароҳат олган, концерт эса бекор қилинган.
Изоҳ (0)