Соҳил футболидаги ўзбекистонлик ягона ФИФА рефериси ҳисобланган Бахтиёр Намозов Португалияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида ишлайди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
9−19 июль кунлари бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати Бахтиёр Намозов учун иккинчи мундиалдир. У бунга қадар 2013 йили Таитида бўлиб ўтган чемпионатга чақирув олиб, жами 7 та ўйинда ишлаган.
Намозов барча қитъанинг энг кучли терма жамоалари иштирокида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган Қитъалараро Кубок ўйинларида, шунингдек, Осиё Чемпионатларида ҳам ҳакам сифатида иштирок этган.
Изоҳ (0)