Тошкент шаҳри кўчаларида бирида бугун, 9 май куни танкка ўхшатиб безатилган «Москвич» автомобили ҳаракатлангани акс этган фотосуратлар Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига жойлаштирилди.
Суратларда автомобиль танкка ўхшаши учун устига махсус мосламалар ўрнатилгани, машинанинг ўзи, қўшимча воситалар ҳамда автомобиль ёритгичлари ва ойналарининг кўпчилиги яшил рангга бўялгани кўриниб туради.
Машинанинг ён томонида эса Т-412 ёзувини кўриш мумкин. Гуруҳ фойдаланувчилари ҳайдовчи автомобилни бундай безатиши Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига бағишланганини тахмин қилган. Шунингдек, бундай бўяш баъзи қоидаларга зидлиги қайд этилган.
Изоҳ (0)