Келаси йили Қатарда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралашида Туркманистон олимпия терма жамоаси иштирок этмасликка қарор қилди, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати.
Шу сабабли саралашнинг “B” гуруҳида энди жамоалар сони 4 тани ташкил қилмоқда. Ушбу гуруҳдаги ўйинлар тақвимида ҳам мос равишда ўзгаришлар бўлди.
Эндиликда ушбу гуруҳ ўйинлари 16−20 май кунлари давомида бўлиб ўтади. Барча ўйинлар Бирлашган Араб Амирликларининг Ал Айн шаҳрида бўлиб ўтади.
Демак ушбу гуруҳ ўйинлари тақвими қуйидагича.
16 май, шанба
- Иордания — Покистон
- Қувайт — Қирғизистон
- Покистон — Қувайт
- Қирғизистон — Иордания
- Иордания — Қувайт
- Қирғизистон — Покистон
Изоҳ (0)