Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига Тошкентда ўз рельсидан чиқиб кетган трамвай акс этган фотосуратлар жойлаштирилди. Суратларда трамвай рельсдан чиқиб кетганини ва унинг атрофида одамлар тўпланиб турганини кўриш мумкин.
Суратларга изоҳ қолдирган фойдаланувчилар бу Муқимий кўчасидаги трамвай йўли эканлигини тахмин қилган. Шунингдек, трамвай ўз йўналишига тескари тургани ҳам ҳайрат билан қайд этилган. Трамвайнинг орқа эшигига зарар етган. Ҳодисаснинг бошқа тафсилотлари маълум эмас. Воқеа жойига кўра трамвай 9-йўналишда ҳаракатланганини тахмин қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 15 март куни Шастри ва Паҳлавон Маҳмуд кўчалари кесишган чорраҳада, 2015 йил 3 март куни Шифокорлар шаҳарчаси кўчасида, шунингдек 2014 йилда бир неча марта трамвайлар ўз рельсидан чиқиб кетгани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)