Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, ушбу ҳафта охирида Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Жумладан, 8 май куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида жала хусусиятли ёмғир ёғади. Тошкент шаҳрида 9 майга ўтар кечаси ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди.
Бухоро ва Навоий вилоатларида 9 майда кечаси айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 10—12 майда ёғингарчилик кутилмайди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 9 майда жала хусусиятли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. 10—11 майда ёғингарчилик кутилмайди. 12 майда айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 9 майда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 10—11 майда ёғингарчилик кутилмайди. 12 майда айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)