Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов аёллар ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради «Суғдиёна» нашри.
«Бизни Сиз, аёллар тарбиялайсиз, – дея гап бошлади Самандар. – Кичикликда онамиз, оила қургач, рафиқамиз. Бутун умримиз давомида Сизга суянамиз.
Ҳуда-беҳудага сўроқлайверсангиз, ўртадаги ишончни йўқотиб қўясиз. Ўз ҳолимизга қўйинг ва бизга ишонинг. Ноўрин рашк қилманг! Бу эркакка нисбатан ишончсизликни билдиради.
Хонанда эркакларнинг садоқати борасидаги ўйларига ҳам тўхталиб ўтди: Шундай туйғулар борки, уларни кўз-кўз қилишнинг ҳожати йўқ. Менимча, эркак киши садоқатини исботлаши шарт эмас. Агар у оиласига вафодор, ғамхўр ва эътиборли бўлса, шу унинг садоқати белгиси. Бу туйғуни жим туриб ҳам ифодалаш мумкин. Кичик сирни очай, агар эркак ‘Сенга содиқман’, деб такрорлайверса, бу қайсидир айбини яшираётганидан дарак бериши мумкин».
Изоҳ (0)