Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қабуллар уйида Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Д. Ҳакимов барча давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш Президент Ислом Каримов раҳнамолигида олиб борилаётган Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши эканини алоҳида таъкидлади.
Тадбирда турли мамлакатлар халқларининг маданияти, урф-одат ва анъаналари, миллий либослари, лаззатли таомлари ва ширинликлари, ҳунармандлик ва амалий санъат намуналари намойиш этилди. Меҳмонлар мумтоз ва замонавий куй-қўшиқлар, жозибадор рақслардан баҳраманд бўлди.
Изоҳ (0)