Сурхон қизи бўлган Ҳосила Раҳимова аксарият клипларига катта миқдорда маблағ сарфлашининг сабабини маълум қилди, деб хабар беради 7х7 газетаси.
«Миллий қўшиқ, фольклор, тарихни кўрсатиб бермоқчи бўлсангиз, қайсидир қирраларни очиш, қандайдир жиҳатларни ёритиш учун ўша замонга қайтишга тўғри келади, – деди хонанда. – У замонга қайтиш эса либос, декорациялар ва яхшигина маблағ талаб қилади. Ғоянинг ўзи ҳам шунга бориб тақалиши мумкин. Клипларимга катта маблағ сарфланишига яна бир сабаб сифатли нарса қиммат бўлади. Ахир ‘Арзоннинг шўрваси татимас’, дейдилар.
Майли, қиммат бўлса-да, кўп ҳаражат кетса ҳам клип сифатли бўлсин. Мухлисларга ёқсин, маънавий озуқа беролсин. Мухлисларни ўша даврга, мен кўрсатиб бермоқчи бўлган замонга олиб бора олсин. Шундагина ўз мақсадимга эришган бўламан».
Изоҳ (0)