9 майдан бошлаб шанба ва якшанба кунлари Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи «Афросиёб» тезюрар поездининг 764/763 рақамли янги рейси йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Шу тариқа, дам олиш кунлари «Афросиёб» тезюрар поезди учтадан рейс амалга ошира бошлайди.
Янги рейс Самарқанддан соат 10:40 да чиқиб, Тошкентга соат 12:50 да етиб келса, Тошкентдан 13:50 да чиқиб, Самарқандага соат 15:58 да етиб боради.
Изоҳ (0)