Янги Зеландияда кучли зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Kazakhstan Today. Европа—Ўртаер денгизи сейсмологик маркази маълумотларига кўра, ерости силкинишлари магнитудаси 6 баллни ташкил этган.
Зилзила маркази Янги Зеландиянинг Жанубий ороли марказий қисмидаги Уанакидан 31 километр шимоли-ғарбда, ўчоғи эса 5 километр чуқурликда бўлган. Қурбонлар, жабрланганлар ва вайроналар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Қайд этилишича, бунгача Янги Зеландияда кучли зилизила охирги марта 2013 йилда 6,8 балл билан содир бўлган. Оқибатда бир неча киши жароҳат олган, баъзи уйлар вайрон бўлган.
Изоҳ (0)