Хонанда ва актриса Муниса Ризаева ўзининг бўлажак турмуш ўртоғи қандай бўлиши кераклиги ҳақида маълумот берди, деб хабар қилмоқда «Бекажон» газетаси.
«Бўлғуси турмуш ўртоғим оддий ишда ишласа-да келгусида рўзғор аравасини тортиб кетадиган, бировга қарам бўлмайдиган, ақли-ҳуши жойида бўлиши керак, деди хонанда. Отасининг эркатойи бўлиб, бор пулини кўчага сарфлаб юрса, оилам демаса, ундан қандай қилиб оилабоши чиқади? Агар уйим-жойим дейдиган, оиланинг кам-кўстини бадастир қилиб қўядиган йигит бўлса, менга санъатни ташла деса, ташлайман!
Айрим хонандалар билан гаплашиб қолсам, ойлаб болаларимни кўрмайман, дейди. Бу қанақаси ахир?! Дахшат! Мен бундай бўлишини хоҳламасдим. Она болаларининг ёнида бўлиши керак! Йўқ, мен болаларимни кўрмасдан яшай олмасам керак».
Изоҳ (0)