Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Туркиянинг Истанбул шаҳрида давом этаётган Istanbul Open турнирининг иккинчи давра учрашувида кортга чиқди. Унинг чорак финал йўлидаги рақиби бразилиялик теннисчи Томаз Белуччи бўлди, деб хабар беради Olamsport.com.
Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида 66, Белуччи эса 74-ўринни эгаллаб турибди. Бироқ рейтингдаги тафовутга қарамай, Денис рақибига 6:7, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва яккаликдаги иштирокини якунлади.
Эслатиб ўтамиз, Istanbul Open турнирининг умумий мукофот жамғармаси 494 минг 310 еврони ташкил этади. Мусобақа ғолиби 80 минг евро муклофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосига эга бўлади.
Изоҳ (0)