Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «Говорит Москва» радиосига берган интервьюсида сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилиши иши юзасидан кўрсатма беришга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
«Бажонидил кўрсатма беришга тайёрман. Қанақа муаммо? Бунинг устига болалари талаб қилаётган бўлса. Агар Заур Дадаевнинг айбдорлиги исботланса, у суд тайинлаган муддатни қамоқда ўтказиши керак. Инсон жиноят қилса, бунинг учун жавобгарликни олиши керак», — деди Қодиров.
Шунингдек, у Немцовнинг адвокатлари ўзидан қандай саволларни сўрамоқчилигига қизиқаётганини маълум қилган. Аввалроқ Немцовнинг адвокатлари Россия тергов қўмитасидан қотилликни ташкиллаштиришга алоқадорлик бўйича Рамзан Қодировдан ҳам кўрсатма олишни сўраган эди.
Изоҳ (0)