Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган иқтисодиёти транспорт соҳасига янги талаблар қўяди. Бу ҳақда 28 апрель куни Тошкентда халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, маҳаллий ва хорижлик экспертлар иштирокида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Марказий Осиёда транспорт ва транзит ривожланиши масалаларига бағишланган кенгайтирилган мулоқотда маълум қилинди.
2030 йилгача ҳозирги каби ўртача 8 фоиз иқтисодий ўсиш сақланиб турса, юк ташиш ҳажми йилига 9,2 фоизда ошиб боради ва жами 4,4 мартага кўпаяди — 2013 йилги 1387,3 миллион тонналик кўрсаткич 2030 йилда 6041,3 миллион тоннага етади.
Автомобиль транспорти бўйича йиллик ўсиш ўртача 9,4 фоизни ва жами 4,6 мартани ташкил этади (2013 йилда 1258,6 миллион тонна, 2030 йилда 5811,6 миллион тонна). Темир йўл транспортида эса йиллик ўсиш ўртача 5 фоиз ва жами 2,3 марта бўлади (2013 йилда 63,7 миллион тонна, 2030 йилда 146 миллион тонна).
Изоҳ (0)