Ўзбекистондаги 9698 умумтаълим мактабининг 9566 тасида (132 та айрим фанлар чуқур ўқитилишга ихтисослашган мактаб-интернатларда таълим 5-синфдан) бошланғич таълим олиб борилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бугунги кунда бошланғич таълим мавжуд бўлган мактабларда жами 1-4-синфлар сони 83 минг 181 тани, жами бошланғич синф ўқувчилари сони 2 миллион 129 минг 389 нафарни ташкил этмоқда. Уларга 111 минг 866 нафар бошланғич синф ўқитувчилари таълим-тарбия бермоқда.
Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчиларнинг дарсларга ижодкорлик билан ёндашишини таъминлаш, бошланғич синф ўқитувчилари фаолиятига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети олимлари, амалиётчи ўқитувчилардан иборат ижодий гуруҳлар томонидан 2014-2017 йилларга мўлжалланган режа асосида 1-синф ўқитувчилари учун 7 номда «Саводга ўргатиш дарслари», «Она тили», «Ўқиш», «Математика», «Атрофимиздаги олам», «Русский язик», «Книга для чтения» номли методик қўлланмалар ва дарсликларнинг мулtimeдиа иловалари нашр этилиб, умумтаълим мактабларига етказиб берилди.
Шунингдек, вазирликнинг расмий сайтига жойлаштирилган 1-4-синфлар учун яратилган «Саломатлик дарслари» фанидан мулtimeдиали методик тавсиялар ҳам ўқитувчиларнинг ҳар бир дарсни қизиқарли ўтишида асқотади.
Изоҳ (0)