LISTIMEI масъулияти чекланган жамияти дастурчилари Б. А. Саидов ва Ш.У. Зайнутдинова «Uchenik.uz» электрон кундалигини ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги.
Бу оддий кундалик бўлиб, уни эндиликда бевосита уяли алоқа, SMS ва интернет орқали кўриш мумкин. Ҳар бир синф учун жадвални чоп этиш; ўқувчилар бўйича ўзлаштириш статистикаси ва қиёсий жадваллар ва графиклар; мактаб ҳақидаги ахборотни нашр этиш; ўқувчи кундалигини юритиш (шу жумладан, уй вазифалари ва баҳолар); ота-оналарни SMS ва электрон почта орқали хабардор қилиш; кундалик статистика ва ҳар бир ўқувчининг дарсга келиш ҳисобини юритиш электрон кундаликнинг асосий функсионал имкониятидир.
Маҳсулот мактабда сервер ўрнатилишини ёки қўшимча дастурий таъминот сотиб олинишини талаб қилмайди. Барча ишлар интернет тармоғи орқали ўтади. Барча лойиҳа қатнашчилари кундалик ҳисоботларга эга бўлиш учун фақат Интернет тармоғига кириш имконига ёки уяли алоқа воситасига эга бўлишлари керак.
Айни вақтда «Электрон кундалик» хизмати фойдаланувчиларни тўрт кесимга ажратади: ўқувчи, ота-она, ўқитувчи, мактаб маъмурияти. Барча кесимлар ноёб. Улар шахсан дастурчилар томондан бериладиган пароллар билан ҳимояланган. Ҳар бир фойдаланувчи шахсан ўзига тегишли маълумотларни олиш имкониятига эга. Бошқа фойдаланувчилар маълумотларини кўриш имконияти йўқ. Масалан, ота-она фақат ўз фарзандининг баҳосини кўриши, ўқитувчи эса фақат ўзининг синфларини назорат қилиши мумкин.
Муаллифларга мазкур дастур учун № DGU 03043 рақамли гувоҳнома берилди.
Изоҳ (0)