Испаниянинг Валенсия ва Пальма-де-Мальорка шаҳарлари орасида рейс амалга ошираётган «Сорренто» пароми бортида ёнғин келиб чиқди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Испания денгиз қутқарув зимати маълумотларига кўра, кема бортида бўлган 157 нафар йўловчининг барчаси қутқарув қайиқларида эвакуация қилинган. Балеар ороллари портлари бошқармаси ёнаётган кема чўкиб кетиши хавфи борлигини маълум қилган.
Мальоркадан 35 миля масофада бўлган ҳодиса жойига паром тегишли бўлган компаниянинг шу ҳудудда бўлган кемалари жўнатилган ва улар йўловчиларни олиб қайтган. Уч нафар экипаж аъзоси вертолётда эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)