Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Соғиниб тонглар отгунча» номли таронасига ишланган видеоклип сюжети қозоғистонлик ижодкорлар томонидан худди шундай кўринишда кўчирилиб, бошқа хонанда иштирокида клип тайёрлангани маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Popcorn.uz».
Аслида бу ҳолатга жаҳли чиқиб, муаллифлик ҳуқуқини талаб қилиши керак бўлган Улуғбек Раҳматуллаев бундан хабар топиб мутлақо қарши эмаслиги, аксинча бу ҳолатдан мамнун эканини айтиб ўтди.
https://youtu.be/6utOmK8NyyY
«Бизнинг ижодимизни қўшни давлатларда ҳам тинглаб, томоша қилишларидан, санъатимизга бефарқ бўлмаганларидан жуда хурсандман», − дейди ижодкорнинг ўзи. Улуғбек, унинг қўшиқлари ва клипларига ҳавас қилган қардош халқлар хонандалари ижодига омад, тилаб, келуси ишларида видеомаҳсулотларнинг сифатига эътиборли бўлишларини истаб қолишини қайд этди.
Изоҳ (0)