Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида истиқомат қилувчи фуқаро Қорабой туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди, деб хабар беради «Постда» нашри.
Қайд этилишича, номаълум кимса ушбу фуқаронинг уйига кириб, 1 миллион 700 минг сўм ва 1000 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.
Жабрланувчининг мурожаати асосида ички ишлар идоралари томонидан тезкор чора-тадбирлар амалга оширилди. Кўп ўтмай, мазкур жиноятни муқаддам судланган шахс содир этганлиги аниқланди.
Изоҳ (0)