Россия Давлат думаси спикери Сергей Наришкин Чехия президенти Милош Земаннинг Европа иттифоқи ва Россиянинг умумий келажаги ҳақидаги фикрларини маъқуллаб, ҳозир бу ҳақда гапиришнинг айни вақти эканлигини маълум қилди, деб ёзади «Комсомолская Правда».
«Земан ЕИ давлатлари Россия таркибига қўшилиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаган эди. Бизнинг мамлакатимиз икки минтақавий интеграция − Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Европа иттифоқи бирлашиши ҳақида бир неча марта гапирган», — деди Наришкин.
Аввалроқ, Чехия президенти Милош Земан Россия ва Европа иттифоқи иқтисодиётлари бирлашувини орзу қилишини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, хомашё ресурслари ва замонавий технологиялар бирлашиб, барча давлатларнинг ривожланишига ёрдам берадиган иқтисодиёт ҳосил қилиш мумкин.
Изоҳ (0)