22 апрель куни Япония бош вазирининг қароргоҳига жўнатилган учувчисиз аппаратга бириктирилган кичик пластик идишдан Фукусима префектураси тупроғи топилди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
24 апрель куни япониялик эркак ўзини полицияга топшириб, учувчисиз аппаратни ўзи жўнатганини тан олган. Полиция маҳкамасига у худди шундай тупроқ солинган бошқа идишни ва аппаратнинг бошқарув пультини ҳам олиб борган.
Ҳозирда у муассаса фаолиятини қасддан бузишга уринишда айбланиб ҳибсга олинган. Унинг сўзларига кўра, бу ишни ҳозирги ҳукуматнинг атом энергетикаси соҳасидаги сиёсатига қаршилик белгиси сифатида амалга оширган.
Изоҳ (0)