Экстремистик материаллар рўйхатига киритилганига қарамай сотувда бўлган Гитлернинг «Майн Кампф» («Менинг курашим») асари Google Play онлайн дўконидан олиб ташланди, деб хабар бермоқда «TJournal.ru».
Қайд этилишича, 22 апрель куни «Русская служба новостей» вакиллари бу «Экстремистик фаолиятга қаршилик кўрсатиш тўғрисида»ги қонуннинг бузилишига олиб келаётганини айтиб Россия Адлия вазирлигига мурожаат қилган.
Россия Бош прокуратураси 22 апрель куни бу юзасидан тегишли жойга мурожаат қилишини маълум қилган. 24 апрель куни асарни Россия ҳудудида тарқатиш ҳуқуқига эга бўлган Jaico Publishing House нашриётининг китоблари Google Play’дан олиб ташланган.
Изоҳ (0)