Асосан Непалга катта зарар етказган зилзила натижасида Ҳиндистоннинг шимолий ҳудудларида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлигига таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Зилзила натижасида Ҳиндистоннинг Биҳар штатида 14 киши, Уттар-Прадеш штатида эса олти киши ҳалок бўлган. Штатларнинг ҳар иккаласида 30 дан зиёд киши тан жароҳати олган.
Непалнинг ўзида эса зилзила натижасида ҳалок бўлганлар сони бир неча юз нафардан ошиб кетди.
Изоҳ (0)