Бугун, 24 апрель куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида жойлашган УЕФА қароргоҳида 2014/2015 йилги Европа Лигаси ярим финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръага кўра, ярим финалда Италиянинг «Наполи» жамоаси Украинанинг «Днепр» клуби билан, Испаниянинг «Севилья» клуби Италиянинг бошқа бир жамоаси — «Фиорентина» билан куч синашади.
Дастлаб, 7 май куни «Наполи» «Днепр»ни, «Севилья» «Фиорентина»ни қабул қилса, 14 май куни жавоб ўйинлари Киев ва Флоренцияда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)